Bosh sahifa Yangiliklar “Янги Кармана” лойиҳаси: 2023 йилгача туман марказида канализация тармоғи ҳам қурилади

“Янги Кармана” лойиҳаси: 2023 йилгача туман марказида канализация тармоғи ҳам қурилади

0

Хабарингиз бор, “Обод  марказ” дастури доирасида ишлаб чиқилган, 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Янги Кармана” лойиҳаси асосида айни пайтда туманнинг “А.Навоий”, “Деҳқон”, “Мирсаид Бахром” маҳаллаларида жадал қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Дастур доирасида  2019-2020 йилларда 8 та кўп қаватли турар жой бинолари, 1 та савдо кўнгилочар мажмуаси, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарига эга бўлган 10 та 7 қаватли турар жой бинолари, 1 та меҳмонхона қурилиши, мавжудлари таъмирланиши кўзда тутилган. Шунингдек, “Мирсаид Баҳром” маҳалласининг “Гулбоғ” кўчасидаги 1960 йилларда вақтинча яшаш учун қурилган барак типидаги уйларда яшовчи 16 та хонадон эгаларига замонавий кўп қаватли уйлардан 2-3 хонали квартиралар 2020 йил 1 сентябрга қадар қурилиб, бепул берилади.

2023 йилгача шунингдек, туман марказида 57 километрлик канализация тармоғи қурилиши ҳам режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳанинг қиймати 21 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бундан ташқари, йўллар, ичимлик суви қувурлари, табиий газ ва электр энергияси тармоқлари янгиланади.