Bosh sahifa Jamiyat “Янги Кармана” лойиҳаси: туман марказида қандай ўзгаришлар бўлади?

“Янги Кармана” лойиҳаси: туман марказида қандай ўзгаришлар бўлади?

0

Хабарингиз бор, Кармана туманида тўрт босқичдан иборат “Янги Кармана” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, биринчи босқичнинг дастлабки ишлари бошлаб юборилганди.

2023 йилгача амалга ошириладиган лойиҳа доирасида туман маркази тўлиқ қамраб олинган. Биринчи босқич 2019-2020 йилларда амалга оширилади. Унда 8 та кўп қаватли турар жой бинолари, 1 та савдо кўнгилочар мажмуаси, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарига эга бўлган 10 та 7 қаватли турар жой бинолари, 1 та меҳмонхона қурилиши, мавжудлари таъмирланиши кўзда тутилган.

Лойиҳанинг қолган босқичларида ҳам худди шундай – мактаб, турар жой бинолари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталари, меҳмонхоналар барпо этилиши режалаштирилган.

DSC_3429

Айни пайтда, бир қатор эски, талабга жавоб бермайдиган биноларни бузиш ишлари олиб борилаяпти. Жумладан, 3-сонли мактабгача таълим муассасаси тўлиқ бузилиб, ўрнида замонавий боғча қуриш ишлари бошлаб юборилди.