Bosh sahifa Yangiliklar Ёш ихтирочининг биоэлектрон лаборатория иловаси синовдан муваффақиятли ўтди

Ёш ихтирочининг биоэлектрон лаборатория иловаси синовдан муваффақиятли ўтди

0

Кармана тума­ни­даги “Гиёҳ” хусусий клиника­си­да фаолият юритаётган Бобур Туробов тиббиёт муассасаларидаги қо­ғоз­бозлик, ортиқча вақт ва маб­лағни тежаш мақсадида био­элек­трон лаборатория иловаси деб номланган мо­биль наму­на­ни ихтиро қилди.

— Бунинг қулайлиги шун­даки, тиббиёт марказига муро­жаат қилган бемор турли био­логик таҳлилларни топшир­га­ни­дан сўнг, унинг натижасини билиши учун қайта келишига ҳожат йўқ, — дейди Б. Ту­ро­бов. — Таҳлил натижалари ком­­пьютер дастурига кири­тилади ва беморнинг электрон тиб­бий маълумотномасида қайд эти­лади. Шунингдек, бу на­тижалар тўғридан-тўғри бе­мор ва унинг шифокори мо­биль теле­фо­нидаги махсус ан­дроид қурил­мага ҳам жўна­ти­лади. Мута­хас­сис эса бу таҳ­лил­ларга қараб, тез фурсатда керакли муола­жани белгила­ши мумкин.

Айни кунларда мазкур дас­тур бир нечта хусусий клиника­ларда амалиётда синаб кў­рил­ди ва самарали натижа бер­моқда. Ёш ихтирочи келгусида ўз билим ва малакасини оши­риб, илмий изланишларини давом эттириш ниятида.

Нигора РЎЗИЕВА.