Bosh sahifa Yangiliklar “Ёш китобхон” республика танловида 50 минг нафардан ортиқ навоийлик ёшлар қатнашмоқда

“Ёш китобхон” республика танловида 50 минг нафардан ортиқ навоийлик ёшлар қатнашмоқда

0
Фото: Дониёр Равшанов

12 июль куни “Ёш китобхон” республика танловининг шаҳар ва туманларда ҳудудий саралаш босқичи бошланди. Хусусан, унда вилоятимиз миқёсида 56608 нафар иштирокчи қатнашмоқда.

Қоидага кўра, ёшлар ўзбек ва жаҳон адабиёти, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та тест саволига 25 дақиқа давомида жавоб беришлари лозим. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл берилади. Тест натижаларига кўра 86 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

DSC_0476
Фото: Дониёр Равшанов

Танлов уч ёш тоифасида ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида илк баҳслар кеча 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида адолатли ва холис тарзда ўтказилди. Бугун 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган ёш китобхонлар ўзаро беллашса, эртага 14 июль куни 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган иштирокчилар ўз билимини синаб кўради.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг мутлақ ғолибига автомашина совға қилинади.

Н.РЎЗИЕВА.