Bosh sahifa E'tirof «Ёш китобхон» танловида нуроталик иштирокчи энг юқори балл тўплади

«Ёш китобхон» танловида нуроталик иштирокчи энг юқори балл тўплади

0

7-9 август кунлари бўлиб ўтган «Ёш китобхон» танловининг туман ва шаҳар босқичларида 494 нафар иштирокчи орасидан энг билимдон ёшлар саралаб олинди.

Ўзбек ва жаҳон адабиёти намоёндалари ҳаёти ва ижоди бўйича савол-жавоб тарзида ташкил қилин­ган саралаш жараёнида ҳар бир ёш тои­фасида аниқланган биринчи ўрин соҳиби танлов­нинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Нурота тумани­даги 58-умумтаълим мак­таби ўқитувчиси Фахриддин Қудратуллаев энг юқори натижа — 100 балл тўплашга муваффақ бўлди.