Bosh sahifa Jamiyat “Yoshlar — kelajagimiz” республика жамғармасининг 22 миллиард сўм маблағлари Навоий вилояти...

“Yoshlar — kelajagimiz” республика жамғармасининг 22 миллиард сўм маблағлари Навоий вилояти ёшларига берилди

0
Бу ҳақда бугун Навоий шаҳридаги “Матбуот уйи”да ҳокимлик идоралари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда қабул қилинган “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатида айтиб ўтилди.
Дастур ижроси юзасидан бугунги кунда воҳамизда 11 та штаб, 88 та ишчи-гуруҳ тузилган бўлиб, турли соҳа вакилларидан иборат 800 нафарга яқин тарғиботчилар уйма-уй юриб, аҳолига дастур юзасидан тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
–        Бугунги кунда вилоятимизда 9 минг нафар ишсиз ёшлар мавжуд, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев. – Бугунгача воҳамизда ёшлар ҳаётида учраётган ишсизлик ва бошқа масалаларни ҳал этиш борасида кўрлган чора-тадбирларга аҳамият қаратадиган бўлсак, аксарият ҳолатларда бу – замон талабига мос равишда олиб борилмагани ҳам айни ҳақиқат. 1 июлдан кучга кирган янги дастур эса ёшлар муаммоларини амалий жиҳатдан бартараф этишнинг тизимли йўналишларини белгилаб берди.
Давра суҳбатида давлат дастури ижроси билан боғлиқ кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, анжуманда бир гуруҳ уюшмаган ёшлар ҳам иштирок этиб, уларнинг мумммолари тингланди. Ишсиз ёшларнинг  қизиқишларига қараб, уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун дастурда белгиланган имтиёзлар ва бунинг бошқа жиҳатлари юзасидан тушунчалар берилди.