Bosh sahifa Mualliflardan Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш барчамизнинг бурчимиздир  

Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш барчамизнинг бурчимиздир  

0

Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинади. Инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлайди ҳамда тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлади.

Ҳозирги кунда юртимизда аҳолининг асосий қисмини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ҳаммани олдида турган энг муҳим масала бу ёшлар ўртасида жиноятчиликни олишдир.

Мамлакатимизда жиноятчилик ва уни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу йўналишда ёшларнинг жиноятчилик йўлига ўтишларининг олдини олишга катта эътибор қаратилмоқда.

Аммо айрим ёшлар ўртасида жиноят содир этилиши барчамизни бефарқ қолдирмайди. Шундан Навоий вилояти Кармана туманига эътибор қаратадиган бўлсак,

2019 йил давомида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларга нисбатан 34 та жиноят иши 43 нафар шахсга оид ишлар кўриб чиқилган. Бундан 1 нафар шахсга мажбурий жамоат ишлари, 6 нафар шахсга ахлоқ тузатиш ишлари, 11 нафар шахсга озодликни чеклаш, 2 нафар шахсга жарима жазоси тайинланган, 12 нафар шахсга нисбатан иш тугатилган бўлса, 11 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши ачинарли ҳолдир.

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан ёшларни ахлоқан тузатиш ва тарбиялаш жиноятчига айланишининг олдини, шунингдек, жамият билан нормал алоқаларини тиклаш, унда фаол ҳаётий позицияни шакллантириш борасида чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мисол тариқасида ёшларга оид 20 та жиноят иши маҳалла фуқаролар йиғинида, ўкув-муассасаларида, ташкилотларда сайёр қабул тариқасида кўриб чиқилиб, ёшлар билан юзма-юз, уларнинг ота-оналари суҳбатлар ўтказилиб, авваломбар тарбия оилада бошланиши, қандай тарбияланса, шундай вояга етиши, бунда оила, маҳалла, жамияятдаги муҳит муҳим аҳамиятга эгалиги, шунингдек тегишли мутасадди ташкилотларга профилактик чора-тадбирларга юзаки ёндашмаслик тўғрисида таъкидлаб келинмоқда.       

Ф.ОЧИЛОВ,  Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди девонхона мудири