Bosh sahifa E'tirof ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ — ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШДА НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ТАЖРИБАСИ…

ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ — ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШДА НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ТАЖРИБАСИ…

0

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича Навоий вилояти намунали этиб белгиланди. Шу муносабат билан Учқудуқ туман ҳокимлиги, Учқудуқ туман мудофаа ишлари бўлими, 99818 –сонли ҳарбий қисм, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Учқудуқ туман Кенгаши ҳамда Учқудуқ туман маданият бўлими ҳамкорлигида “Мингбулоқ” ОФЙ да тадбир ўтказилди.
Овул ёшларини ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган мазкур тадбирда ҳарбий спорт эстафетаси, спорт турлари бўйича мусобақалар яъни турник тортиниш, брус, тош кўтариш, арқон тортиш беллашувлари бўлиб ўтди.
Шунингдек, ҳарбий қурол-аслаҳа ва техникаларнинг кўргазмалари ташкил этилиб, овул ёшларига улардан фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек, ёшлар жанговор тайёргарлик бўйича амалий меъёрларни бажариш ҳамда автоматдан кўргазмали ўқ отиш каби машғулотларни бажардилар.
Ҳарбий хизматчилар билан овул фаоллари, ота-оналар ва ёшларнинг учрашуви очиқ-ошкора, ўзаро мулоқот тарзида ўтказилди.

Учқудуқ туман  ҳокимлиги Ахборот хизмати.