Bosh sahifa Yangiliklar Ёшликни беҳуда ўтказаётган ёшлар

Ёшликни беҳуда ўтказаётган ёшлар

0

Ўзбекистон ёшлар итти­фоқи Навоий вилоят кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар би­лан биргаликда ҳар куни “Тун­ги рейд”­лар ўтказилмоқ­да.

Ўтган бир ҳафта мобайнида ўтказилган тадбир давомида 80 нафардан ортиқ вояга етмаганлар тунги клублар ва барларда юргани аниқланди. Улар орасидан спирт­­ли ичимлик ҳамда чилим ис­теъмол қилаётганлар милиция таянч пунктлари­га келти­ри­либ, тушунти­риш ишла­ри олиб борил­ди.

 Афсуски, ёшлар орасида ўқувчилар, хусусан мактаб ўқувчилари ҳам бор.  Уларнинг ота-онаси ярим тунда кў­чада нималар би­лан маш­ғуллигини наҳот­ки эъти­бор­­сиз қолдирган бўлса?!

Шунингдек, айрим ўқув­чи­ларнинг қўл телефони текширилганда беҳаё тас­вирлар мавжудлиги аниқ­ланмоқда. Бун­дай­лар орасида баъзи қизларнинг ҳам бор­лиги уятли ҳолат эмас­ми? Ёш­лар тарбиясига нафақат ота-она, бал­ки таълим муассасаси, маҳал­ла, қўни-қўшни, барчамиз масъул эканлиги­мизни унутмайлик.

         “Тунги рейд”лар давом этмоқда.