Bosh sahifa Mualliflardan Юк ташиш фаолияти учун солиқ тўловлари камайтирилди

Юк ташиш фаолияти учун солиқ тўловлари камайтирилди

0

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 454-сонли Қонунига кўра 2018 йил 1 январдан бошлаб автомобиль транспортида юк ташиш хизматларини  кўрсатувчи юридик шахслар учун, улар қўллайдиган солиқ солиш тизимидан қатъий назар, транспорт воситасининг 1 бирлиги ҳисобидан улар тўлайдиган солиқлар ва мажбурий ажратмаларнинг жами суммаси ушбу фаолият тури бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаслиги керак.

 Қўшимча ҳисобланиб чиқарилагн сумма фойда солиғини тўлаш ҳисобига инобатга олинади.  Юк ташиш хизматлари учун автомобилларнинг юк кўтариш тоннасига қараб энг кам иш ҳақининг 2-4 баробар миқдорида белгиланган бўлса, тегишлича 1,5-3,5 баробар қилиб белгиланмоқда, яъни ўртача 30 фоизга камаймоқда.

Нурбек САФАРОВ, Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи.