Bosh sahifa Mualliflardan ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК

ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК

0

Давлатимиз раҳбари фаолиятининг илк кунларидан тинчлик ва соғлиқни таъминлашни ижтимоий ҳаётимизнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгилаган эди. Ўтган йилларда мамалакатимизда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг ягона тизимини яратиш, тиббиётнинг хусусий секторини ривожлантириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва соғлом авлодни шакллантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Муҳтарам Президентимиз томонидан соғлиқни сақлашни бошқаришнинг ягона тизимини яратиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги охирги уч йилда қатор Фармон ва қарорлар чиқарилди.

Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида юртимизда соҳада амалга оширилаётган эзгу ишлар нафақат юртдошларимиз, балки хорижий экспертлар томонидан ҳам юксак баҳоланмоқда. Президентимизнинг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида тиббиёт соҳасидаги янгиланиш ва ўзгаришлар даволаш профилактика тизимини янги босқичга олиб чиқди. Бу борада соҳа мутахассисларининг профессионал малака ва кўникмалари ўтган йилларга нисбатан сезиларли ошиб, хорижий мутахассислар билан бўлаётган видеоконференциялар Ўзбекистоннинг замонавий тиббиётида туб бурилиши бўлди. 

Ҳозирда пандемия шароитида юртимизда бўлган табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли бугунги синовли кунларда халқимиз мавжуд хавф-хатарларга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш йўлида бирлашиб, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик каби инсонийлик хислатларини улуғлаб келмоқда. 

Жамиятимизда ана шундай эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида яқинда Муҳтарам Президентимиз томонидан “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини, “Соғлом турмуш” медали, I ва II даражали “Саломатлик” орденининг таъсис этилиши ҳам нафақат шифокорларимиз, балки соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлайдиган, уни кенг тарғиб қилаётган юртдошларимиз фаолиятини қадрлаш, уларни қўллаб-қувватлашнинг амалдаги ифодаси ҳамда  давлатимизнинг эзгу ва хайрли ишларга қаратган эътибори бўлиб айни вақтида таъсис этилди. 

Бу таъсис этилган мукофотлар халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида янгидан янги билим ва технологияларни кенг жорий этишга алоҳида рағбат бўлиб, соҳа мутахассисларининг тажриба ва маҳоратларини янгилаб боришларига ундайди. Аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, соғлом авлодни вояга етказишда муҳим ўрин тутади.

Бу янгилик, айниқса, коронавирус пандемияси бутун дунёга хавф солиб турган бир пайтда, ниҳоятда, долзарб аҳамиятга эга бўлиб, тиним билмай одамлар саломатлиги учун курашаётган фидойи касб эгаларини маънавий жиҳатдан рағбатлантиришга имкон яратади.

Фарход Қурбонов, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси директори.