Bosh sahifa Mualliflardan Замонавий ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида солиқ тўловчиларга тақдим этилаётган қулайликлар

Замонавий ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида солиқ тўловчиларга тақдим этилаётган қулайликлар

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ–3802-сон қарори талабларига мувофиқ, онлайн назорат касса машиналари автоматлаштирилган мониторинг тизими ва электрон ҳисоб фактура тизимлари синов тарзида ишга туширилмоқда.

2018 йилнинг 15 октябридан Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятларида электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент доирасида йўлга қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳудудларда электрон ҳисобварақ-фактураларни юритиш, ушбу тизимни ишлатиш механизмлари бўйича тартиб-қоидалар юзасидан ўқув семинарлари ўтказилмоқда. Ушбу семинарларда 2000 яқин тадбиркорлар иштирок этди.

Электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш қоғоз кўринишидаги одатий ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга ўхшайди.

Анъанавий усулда битта ҳисобварақ-фактурани қоғозда тайёрлаш, чоп этиб контрагентга юбориш, имзолаб қайтириб олиб келиш учун 3 кундан 10 кунгача вақт сарфланса, электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими орқали 5-10 минутда расмийлаштириш имкони мавжуд.  85% дан ортиқ қоғоз, танспорт харажатларини тежалишига олиб келади.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан бугунги кунда, 35 турдаги интерактив ва электрон давлат хизматлари аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига «Электрон солиқ хизматлари» портали орқали кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, порталда юридик, жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетларидан фойдаланиб, солиқ мажбуриятларини бажаришлари мумкин. Солиқ кодексининг «22-1.-моддасида «Солиқ тўловчининг шахсий кабинети»га ҳуқуқий асос берилган.

Яъни, солиқ тўловчи шахсий кабинетини активлаштирса, давлат солиқ инспекциясига бормаган ҳолда солиқ органлар билан деярли барча муносабатларини электрон шаклда амалга ошириш мумкин бўлади.

Масалан: солиқ органларида ҳисобга туриш, назорат-касса машиналарни рўйхатдан ўтказиш, ортиқча солиқ тўловларни қайтариш тўғрисида аризаларни, солиқ ҳисоботлар ва декларацияларни электрон кўринишда юбориши мумкин. Солиқ қарзи мавжуд эмаслиги, солиқ органларида ҳисобга турганлиги тўғрисида гувоҳнома (СТИР), ҳисобланган, тўланган суммалар, солиқ қарзи, ортиқча тўлов, пенялар ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасининг ахборот ресурсларидан бевосита олиш солиқ органларига ортиқча ташриф буюрмасдан амалга ошириш мумкин бўлади.

Шахсий кабинетда солиқ тўловчилар учун “Солиқ органлари билан ёзишмалар” бўлими мавжуд.

Бунда тўлов хабарномалари, мурожаат ва аризаларга солиқ органлари томонидан жавоблар, хизматлар кўрсатилишининг бориши ва бошқа маълумотларни кўриши мумкин.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш Портал ёрдамида эндиликда тадбиркорлик субъектлари барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимида тўлашлари мумкин. Бунинг учун электрон рақамли имзо калити орқали шахсий кабинетга кириб, солиқ турини танлаш ва тўлов суммасини кўрсатиб, «тўлаш» тугмасини босиш кифоя. Корхонанинг электрон тўлов топшириқномаси банкка автоматик равишда етказилади ва шу заҳотиёқ тўлов амалга оширилиб, солиқ тўловчининг шахсий карточкасига қайд этилади.

Корхонанинг электрон тўлов топшириқномаси банкка автоматик равишда етказилади ва шу заҳотиёқ тўлов амалга оширилиб, солиқ тўловчининг шахсий карточкасига қайд этилади. Агар ҳисоб-рақамда пул миқдори етарли бўлмаса, тўлов топшириқномаси 2-сонли картотекага жойлаштирилади, бу ҳақда давлат солиқ хизмати органларига электрон хабарнома юборилади.

Солиқ кодексининг 59-моддасига кўра, солиқ тўловчилар соли ларни тўлаш учун банкка ўз вақтида тўлов топшириқномаларини  ўймаганлиги учун корхоналарнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўладиган ҳолатларнинг ҳам олди олинади.

Жисмоний шахслар учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни МУНИС, КЛИК, ПЕЙМИ ва ЮПЕЙ каби электрон тўлов тизимлари ёрдамида мобил илова ёки уларнинг веб сайтлари орқали тўловларни амалга оширса бўлади.

 Ҳозирда солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПҚ-3662-сонли қарорига мувофиқ, «Жисмоний шахсларни солиқ органларида рўйхатга қўйиш» ва «Жисмоний шахс — солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида» маълумотномаларни Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилмоқда.

Мазкур имконият жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб барча давлат хизматлари марказлари орқали бериш йўлга қўйилган.

Шу билан бирга жисмоний шахсларни солиқ органларида электрон кўринишда ҳисобга қўйиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун my.gov.uz ёки my.soliq.uz портали орқали солиқ тўловчини ҳисобга қўйиш электрон давлат  хизматидан фойдаланиб,

электрон ариза шакли устунларида паспорт маълумотларини киритади, паспорт нусхасини юклайди ва доимий яшаш манзили бўйича солиқ органини танлаб электрон аризани жўнатса бас.

Солиқ органлари масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда (бир иш кундан кечиктирмай) аризани кўриб чиқиб, солиқ тўловчиларнинг ягона реестрида рўйхатга олинади  ва солиқ тўловчига СТИР берилганлиги тўғрисида гувоҳномани аризада кўрсатилган электрон почта манзилига юборилади.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўрсатилаётган электрон давлат хизматларини  Республикамизда оммалашиб кетган «Telegram» мобил иловаси ёрдамида фойдаланишлари мумкин. Ботнинг номи @mysoliqbot. Ушбу бот орқали солиқ тўловчилар ўзарининг СТИРларини аниқлашлари, жисмоний шахсларни ҳисобга қўйиш ва ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш учун ариза юборишлари, ўзларига тегишли электрон рақамли имзо муддатини, солиқ органларига қилинган мурожаатлари ҳолатини, ҳисоботлар ҳолатини текшириш, солиқ органлари ҳақида маълумотларни, корхона ҚҚС тўловчиси ёки тўловчисимаслиги, солиқларни тўлаш учун ягона ғазна ҳисобварағи бўйича реквизитларни ҳамда солиқ сирини ташкил этмайдиган маълумотларга эга бўлиш мумкин.

Суннат АХМЕДОВ, Навоий вилоят ДСБ АКТ бўлими бош инспектори