Bosh sahifa Mualliflardan ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАДБИРКОР ВА ХАРИДОР УЧУН БИРДЕК ҚУЛАЙЛИК ЯРАТАДИ

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАДБИРКОР ВА ХАРИДОР УЧУН БИРДЕК ҚУЛАЙЛИК ЯРАТАДИ

0
Иқтисодиётда қулай шароит ва имкониятларнинг яратилиши барқарор ривожланишнинг муҳим омили саналади. Ўз навбатида ишбилармонлик муҳитидаги янгиланиш ва енгилликлар тадбиркорлар учунҳам, истеъмолчилар учун ҳам бирдек афзалликлар яратади.
Кейинги йилларда солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар аввало тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний фаолият ортидан ҳалол даромад орттиришига қаратилгани билан аҳамиятлидир. Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоб тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳисоб-китоблар тизимига ахборот технологияларини жорий этишда муҳим асос бўлмоқда.
Хусусан, мазкур фармон асосида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасига онлайн назорат касса машиналарини татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасида семинар ўтказилди. ДСБ ходимлари, туман ва шаҳар ДСИ мутахассислари ҳамда тадбиркорлар иштирок этгантадбирдаонлайн назорат касса машиналарининг афзалликлари хусусида сўз юритилди.
Навоий вилоятида тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат касса машиналаридан фойдаланишгабосқичма-босқич ўтказиш мақсадида биргина октябрь ойида 647 нафар тадбиркор билан шартномалар тузиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар қарийб 60 нафари билан келишувлар имзоланган.
Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари онлайн-назораткасса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда уларга нисбатан амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади. Эндиликда тадбиркорлар кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъий назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга.
Энг муҳими, уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-назорат касса машинасини 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади.
Тадбиркорлар томонидан тақдим қилинадиган харид чекида товарлар ёки ишлар, хизматлар номи, миқдори ва қиймати қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлганда мазкур солиқставкаси ва суммаси, шунингдекQR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади. Ушбу маълумотлар мавжуд бўлмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди. Энг муҳими, тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учунхаридорларга тўлов терминали чеки билан бирга касса чеки ҳам берилиши шарт.
Семинарда “UZKASSA” смарт қурилмасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Таъкидланганидек, миллий дастурий таъминот билан жиҳозланган қурилма универсаллиги, солиқ органи билан алоқа тизимининг йўлга қўйилгани, яъни ҳар бир кирим қилинган нақд ёки нақдсиз кўринишдаги маблағ солиқ базасида акс этиши билан қулайдир.
Президентимизнинг юқоридаги фармонига асосан тадбиркорлик субъектлари онлайн-назорат касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга 2020 йилнинг 1 январидан босқичма-босқич ўтиши белгиланган мазкур ҳужжат билан тасдиқланган муддатлар тугагандан кейин онлайн-назорат касса машинаси ёки виртуал кассадан фойдаланмасдан фаолият кўрсатган тадбиркорлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Навоий вилоят ДСБ матбуот хизмати