Bosh sahifa Jamiyat Зарафшон шаҳрида кўмакка муҳтож оилаларга уч ой давомида бепул озиқ-овқатлар етказиб...

Зарафшон шаҳрида кўмакка муҳтож оилаларга уч ой давомида бепул озиқ-овқатлар етказиб бериш ишлари жадал давом этмоқда

0

Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Саxоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Зарафшон шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан шаҳар 1-сектор ҳудудидаги кам таминланган эҳтиёжманд оилалар сони таҳлил қилинди. Бундан кўзланган асосий мақсад уч ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланадиган оилаларни аниқланиб, уларга «Саховат ва кўмак» умумхалқ хҳаракати доирасида ёрдам кўрсатишдир.

Биргина ҳозирги кунда биринчи сектор ҳудудидаги Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида 2343 нафар оила истиқомат қилади. Ўрганишлар жараёнида ҳудудда 45 нафар кўмакка муҳтож оила борлиги аниқланди. Уларни 3 ой давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб турувчи кўмак ишлари Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов бошчилигида амалга оширилади. Айни вақтгача ҳудуддаги 37 та оила ҳаётий зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.