Bosh sahifa Mualliflardan Зарафшон шаҳар ДХМ томонидан 6 ойда 12,5 мингдан зиёд хизматлар кўрсатилди

Зарафшон шаҳар ДХМ томонидан 6 ойда 12,5 мингдан зиёд хизматлар кўрсатилди

0

Мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 11 апрелда эълон қилинган  “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, 2018 йил 1 июндан бошлаб Зарафшон шаҳар Давлат хизматлари марказида томонидан аҳолига давлат хизматлари кўрсатиб келинаяпти. Бугунги кунда хизматлар сони 104 тага етди.

Қарорга мувофиқ, давлат хизматлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати раҳбари томонидан тасдиқланадиган маъмурий регламентлар қабул қилинди.

2019 йилдан ҳозирги кунга қадар шаҳар ДХМ орқали 12562 та давлат хизмати кўрсатилди. Мазкур даврда жумладан, 14 та қўшма корхона, 4 та хорижий корхона ва 268 та юридик шахсларга гувоҳномалар берилди. Шунингдек, 358 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қарорда асосий эътибор аҳолига ҳар томонлама сифатли давлат хизматларини кўрсатишнинг самарали механизмларини яратиш ва бюрократия ва коррупцияни олдини олишга қаратилган идоралараро электрон ҳамкорликни кенгайтириш ҳисобланади. Бу борадаги ишлар тизимли йўлга қўйилганлиги боис, фаолият самардорлиги ошмоқда.

Ж.БЕГМУРОДОВ, И.РАЖАБОВА, Зарафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази мутахассислари.