Bosh sahifa Jamiyat Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокори пора олаётганда қўлга тушди

Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокори пора олаётганда қўлга тушди

0

Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тери-таносил касалликлари шифокори Ф.Ш. тиббий маълумотномаларни пуллаш билан шуғулланиб келган. Бир энлик қоғознинг кун сайин нархи ошаётганидан ўзи ҳам ҳайрон эди.

Унинг бу галги мижози Зарафшон тиббиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси бўлди. Шифокор коллежда дарс соатларига иштирок этмаган ўқувчига тиббий маълумотномасини “тўғрилаб бериши” эвазига пора таъма қилади. Ўқувчи бу ҳолатни онасига билдиради. Она эса ўз ўрнида фарзандидан пул таъма қилган шифокорга яна юзланиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун санитар дафтарчасига тиббий кўрикдан унинг иштирокисиз ўтказишни сўрайди. Шифокор эса рози бўлади, фақат таъма эвазига…

Хуллас, тиббий маълумотномаларнинг ҳар бирини 300 минг сўмга пулламоқчи бўлган оқ халат соҳибининг «ови» бароридан келмади.

Зарафшон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида тери-таносил касалликлари шифокори Зарафшон тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли поликлиника хизмат хонасида 600 минг сўм порани ўзлаштираётганида холислар иштирокида қўлга олинди.

Айни кунда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 214-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилди.

Л.КАРИМОВ, Зарафшон шаҳар ИИБ тергов бўлими катта терговчиси.