Bosh sahifa Yangiliklar Зарафшон шаҳрида илк “Yoshlar mehnat guzari” фаолият бошлади

Зарафшон шаҳрида илк “Yoshlar mehnat guzari” фаолият бошлади

0

Зарафшон шаҳридаги Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури ижроси доирасида “Yoshlar mehnat guzari” фаолият бошлади.

Тадбиркор Аваз Худойбердиевнинг саъй-ҳаракати билан фойдаланилмаётган бўш бино ўрнида ташкил этилган икки қаватли мажмуадан тикув ҳамда мебель ишлаб чиқариш цехлари, гўзаллик салони ва заргарлик устахонаси ўрин олган. Объектда 12 нафар ёш доимий иш ўрнига эга бўлди.

photo_2018-08-27_15-33-30

Зарафшон шаҳрида яна 3 та худди шундай гузар қуриш учун ташаббускорларга ер майдони ажратилган. Йил якунига қадар улар ҳам ўз фаолиятини бошлайди.