Bosh sahifa Jamiyat Зарафшон шаҳрида юз берган ЙТҲ: йўл қоидасига амал қилмаган ҳайдовчи қизалоқнинг умрига...

Зарафшон шаҳрида юз берган ЙТҲ: йўл қоидасига амал қилмаган ҳайдовчи қизалоқнинг умрига зомин бўлди

0

Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида тегишли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Натижада бир қатор жиноят турларининг кескин камайишига эришилмоқда. Бироқ, йўл-транспорт ҳодисалари ёки ўғирлик билан боғлиқ ҳолатлар тез-тез учрамоқда. Уларнинг кўпайишига эса сабаблар кўп: йўл қоидаларини билмаслик, эҳтиётсизлик, мўмай даромадга тезда эга бўлиш…

 Аёл кўп қаватли уйнинг балконидан пул ўғирлади

Зарафшон шаҳар 2-кичик туман 18-уй 2-хонадонда яшовчи фуқаро Куттиев Зарипкул 14.04.2019 йилда Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2019 йил 11 апрель куни яшаш хонадони балконида жойлашган шкафда бўлган жами 550.000 сўм пуллари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилиб, ушбу пулларни топишда амалий ёрдам беришни ва ушбу жиноятни содир этган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ ЖҚБ томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни У.О. исмли аёл содир этганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддааси 3-қисми “а” банди жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гумонланувчи 29 ёшда. Оиласидан ажрашган, вақтинча ишсиз, бир нафар фарзанди бор. У  илгари ҳам (22.03.2017) жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан Ўзбекситон республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан судланган эди.

Йўл қоидасини билмасликнинг оқибати

2019 йилнинг 30 март куни кечаси соат тахминан 22:10да фуқаро А. Н.  “Нексия” русумли автомашинани “Томди-Зарафшон” йўналиши бўйича бошқариб келиб, ушбу йўл билан Учқудуқ тумани ва Зарафшон шаҳрини боғловчи асосий йўл саналган А-379 автомобиль йўлининг кесишган қисмидаги тартибга солинмаган чорраҳадан ўтаётган вақтида фуқаро М.Ж. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинани ўтказиб юбормасдан, унинг ҳаракатланиш йўналишига чиқиб кетиб, автомашиналарнинг тўқнашиб кетишига сабабчи бўлиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада, фуқаро М.Ж. бошқарувидаги автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 1 нафар шахс суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, оғир тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддааси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноятни келиб чиқишига ҳайдовчи Н.А.нинг эътиборсизлиги, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини, чорраҳаларда ва иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиш тартибини билмаслиги сабаб бўлган.

Ўлим билан боғлиқ йўл траснпорт ҳодисаси

2019 йилнинг 10 апрель куни соат 14:25 ларда фуқаро Б.Ш. акаси ишончнома орқали бошқариб юрадиган “ГБАСНГ NEXIA 2 SONS” русумли автомашинани Зарафшон шаҳар “Чорбоғ-Зарафшон” боғдорчилик-узумчилик ширкати “Мевазор” кўчаси бўйлаб, “Янги Зарафшон” МФЙ томонга бошқариб бориб, “Газел” русумли автомашидан тушиб, унинг орқа томонидан йўлни кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборади. Натижада вояга етмаган қизалоқ оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддааси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Ҳайдовчининг эътиборсизлиги, вояга етмаганларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўрмаганлиги ва амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини билмаслиги мудҳиш ҳодисага сабаб бўлди.

 У.КЕНЖАЕВ, Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ бошлиғи, Д.ОЛИМЖОНОВ, ТБ терговчиси, А.ОДИЛОВ, ТБ катта суриштирувчиси.