Bosh sahifa Yangiliklar Зарафшон шаҳрининг “Довгистов” қўрғонида кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди

Зарафшон шаҳрининг “Довгистов” қўрғонида кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди

0
фото: //www.facebook.com/profile.php?id=100013107633621

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси Н. Джумабаев ташаббуси билан 19 март куни ўтказилган мусобақада вилоятимизнинг барча ҳудудлари, шунингдек Бухоро ва Самарқанддан ҳам моҳир чавандозлар иштирок этди.

Қизғин ва шиддатли ўтган беллашувда ўзининг чапдастлиги ва отининг чаққонлиги алоҳида сезилишб турган хатирчилик чавандоз Исломжон Қулонов улоқни ҳаммадан олдин белгилаган маррага олиб борди.

//www.facebook.com/profile.php?id=100013107633621
фото://www.facebook.com/profile.php?id=100013107633621

Мусобақа совринига қўйилган буқа, той, турли миқдордаги пул мукофотлари ғолиб чавандозларга топширилди.