Bosh sahifa Yangiliklar Зарафшон янги қиёфага кираяпти

Зарафшон янги қиёфага кираяпти

0
Зарафшон шаҳрида 125 та кўпқаватли уйнинг ташқи кўриниши замон талабига мос равишда ўзгартирилмоқда. Бугунга қадар Алишер Навоий номидаги ва “Олтин водий” маҳаллаларидаги 12 та иншоотда белгиланган ишлар якунига етди.

36486279_433404320468370_4640542211472097280_n

“MiDiAn-Sid” масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилаётган мазкур бунёдкорлик ишларида биноларнинг ташқи томони бўёқлар ёрдамида эстетик дид билан безатиляпти. Мазкур ишларда корхонанинг йигирма нафарга яқин малакали мутахассиси жалб этилган.

Марказий кон бошқармаси ҳомийлигида амалга оширилаётган янгиланишлар аҳолига манзур бўлаётгани билан бирга, ҳудуд кўркига кўрк қўшмоқда.