Bosh sahifa Yangiliklar Зарафшонда 2 та қўшма корхона давлат рўйхатига олинди

Зарафшонда 2 та қўшма корхона давлат рўйхатига олинди

0

Зарафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан “Сentral Аsia sheng wei long science and technology co LTD” маъсулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона директори жаноб Е Чун Фу га янги корхонанинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома топширилди. Мазкур қўшма корхонанинг асосий фаолияти цемент ишлаб чиқаришдан иборат бўлиб, бугунги кунда қазилмаларни ўрганиш ва изланиш ишлари олиб бориляпти.

1548921375_photo5309862845820807809

Шунингдек, “Amisa Zarafshan Tekstil” маъсулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона фаолияти ҳам давлат рўйхатидан ўтказилди. Тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқарадиган мазкур субъектда 30 нафар хотин-қиз иш ўрнига эга бўлиши мумкин. Турек Али раҳбарлигида иш бошлаётган МЧЖда замонавий тикув дастгоҳлари ўрнатилган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар эса хорижга экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.

Муҳриддин НУРУЛЛАЕВЗарафшон шаҳар ДХМ бўлим бошлиғи.