Bosh sahifa E'tirof Зарафшонда фаолият олиб бораётган эронлик инвестор: “Ўзбекистондаги бугунги жараёнлар дунё нигоҳида”

Зарафшонда фаолият олиб бораётган эронлик инвестор: “Ўзбекистондаги бугунги жараёнлар дунё нигоҳида”

0

Ўзбекистон бугунги кунда дунёдаги тез ривожланаётган мамлакатлар сафида илдамлаб бормоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқлик ва қўшни ҳамда қардош мамлакатлар билан ўзаро биродарлик сиёсати жаҳон ҳамжамияти томонидан юксак баҳоланмоқда.

Айниқса, бу дунё ишби­лар­монлари назаридан чет­да қолаёт­гани йўқ. Шу боис, ҳозирда юртин­гиз­га хорижлик инвесторлар тез-тез ташриф буюр­моқ­да. Мен ўзим ҳам Ўз­бекистонда 10 йилдан буён фаолият юритиб келаман. Бугунгача Са­мар­қанд, Бухоро ва Тош­кент вилоятларига Эрон Ислом Республикасининг «Behin machine» компа­ния­­сида ишлаб чиқарилган те­мир эритиш ус­куналарини ўрнатиш ишларида мазкур ком­пания вакили си­фатида иш олиб бордим. Ўтган йили маҳаллий тад­биркорлар би­лан бирга Зарафшон шаҳридаги мавжуд имко­ниятлардан ха­бар топиб, бу ерда алоҳида корхона ташкил этиш­ни режалаш­тир­дик. Шу тариқа арматура ишлаб чиқариш йў­налишида «Behin form metal» МЧЖ фао­лияти йўлга қўйилди. Жорий йилдан иш бош­лаган корхонамиз учун «ноль» қийматда бино ажратилган бўлиб, биз бу ерга қий­мати 145 минг АҚШ долларига тенг инвес­тиция эва­зига металлни эритиш ва қуйиш ускуналарини кел­ти­риб ўр­натдик. Мазкур технологиялар кунига турли диаметр­даги 8 тонна арматура ишлаб чиқариш имко­нини беради. Ҳо­зирда кор­хона­мизда 30 нафар ходим фаолият олиб бо­раётган бў­либ, маҳ­су­лот­ларимизга талаб кундан-кунга ортмоқда.

1 010

Келгусидаги режаларимиз катта — ишчи-ходимлар учун шарт-ша­роитларни яхшилаш, қўшимча ускуналар олиб келиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш юза­си­дан бир қатор лойиҳалар устида ишлаяпмиз.

Ҳар бир ишбилармон аввало ўз корхонаси да­ро­ма­дини оши­риш учун бош қотиради. Бундай самара эса мамлакат тинчлиги билан бирга хусусий бизнесга қа­ра­тилган катта эътибор ва рағ­бат билан боғлиқ. Ана шу йўлдан дадил одимлаб бораётган Ўзбе­кистон жа­ҳон­да тобора ўз нуфузи ва мавқеини мустаҳ­кам­ламоқда.

Беҳзод АСАДИЁН,

инвестор (Эрон Ислом Республикаси)