Bosh sahifa Jamiyat Зарафшонда оилавий корхоналар сони ўтган йилга нисбатан 3 баробарга ошди

Зарафшонда оилавий корхоналар сони ўтган йилга нисбатан 3 баробарга ошди

0

«Аёл киши «ишсизман», деб нолиса қойил қолмайман”, дейди зарафшонлик Адибахон Аслонова. “Чунки, хотин-қизларимизнинг қўли гул, ҳеч йўқса ҳунармандчилик қила олади-ку, ёки менга ўхшаб пишириқлар пиширсин, бозорни тўлдирсин. «Карвон узун, ризқи бўлак», деган гап бор.  Жуда бизнеси ўхшамаса, шу юмушидан топгани  тирикчилиги учун етади»,   дейди тадбиркор.

photo_2019-07-05_11-19-50

Адибахон Аслонова бугун шаҳарликларнинг дастухонига турли хилдаги пишириқлар, нон ва қандолат маҳсулотлари, ширинликлар етказиб бераётгани билан анча танилган. Ишлаб турган кичик цехида одамнинг кети узилмайди, маҳсулотига мудом харидор бор. У мана бир неча йиллардан буён якка тадбиркор сифатида иш юритади. Шу йиллар давомида фарзандлари унга яқиндан кўмак ҳам беришди. Энди майда цехни оилавий корхонага айлантириш мавриди етди. Боиси қизи Нилуфархон ҳам ўқишни тамомлаганидан онасининг касбига меҳрини қўйди. Онаи, қиз кичик цехни оилавий корхонага айлантирмоқчи бўлдилар.

Зарафшон шаҳар давлат хизматлари марказига қизи билан ташриф буюрган Адиба Аслоновага бир зумда давлат хизмати кўрсатилди. Энди «Нилуфар-Адиба Зарафшон» оилавий корхонаси номи билан пишириқлар ва нон маҳсулотлари  ички бозор расталарини тўлдиради. Марказ ходимлари ҳам 15 дақиқа ичида оилавий корхонани давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани мулкдорларга топширдилар.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг ўтган даврида Зарафшон шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан 800 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари  рўйхатдан ўтказилди. Шулардан 106 нафари оилавий корхоналарни ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан оилавий корхоналарнинг 3 баробарга кўпайганини билдиради.

Муниса АБДУРАСУЛОВА,  Зарафшон шаҳар  ДХМ мутахассиси.