Bosh sahifa Yangiliklar Зарафшонда янги шаҳарча барпо этилди

Зарафшонда янги шаҳарча барпо этилди

0
foto: www.pressangmk.uz

Зарафшон шаҳрида жойлашган “Олтинни уюмда ишқорлаш цехи” кони яқинида 300 нафар ишчи-ходим учун аҳоли яшаш пункти – кичик шаҳарча барпо этилди.

Бу борадаги ишлар Навоий кон-металлургия комбинати томонидан олиб борилаётган йирик инвестицион лойиҳалардан бири – коннинг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш мажмуасини қуриш ишлари доирасида амалга оширилмоқда. 2018-2021 йилларга мўлжалланган ушбу лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишлари “93-Махсус Трест” акциядорлик жамияти томонидан олиб бориляпти. Лойиҳанинг қиймати 153,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Янги объектни 140 нафарга яқин қурувчи барпо этаётган бўлиб, жараёнга 38 та турли техникалар жалб қилинган. Қурувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида уч босқичда ишга туширилиши режалаштирилган коннинг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш мажмуасида келажакда 800 га яқин янги иш ўрни яратилади.