Bosh sahifa E'tirof Зарафшонлик ёшлар Президент совғаси – “ISUZU” автобуси билан тақдирланди

Зарафшонлик ёшлар Президент совғаси – “ISUZU” автобуси билан тақдирланди

0

30 июнь куни “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида Навоий шаҳридаги Ёшлар спорт мажмуасида 12 мингдан зиёд томошабин иштирокида гала-концерт дастури бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Қ.Турсунов бир гуруҳ иқтидорли ёшларни мукофотлади. Жумладан, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Зарафшон шаҳар Кенгашига “ISUZU” автобусининг калити топширилган бўлса, “Энг ёш ҳунарманд”, “Энг ёш китобхон”, “Энг маҳоратли ошпаз”, “Энг моҳир чевар” каби номинация эгаларига ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Шунингдек, мини футбол, баскетбол, армрестлинг спорт турларида юқори натижаларни кўрсатган ёшлар алоҳида рағбатлантирилди.

Мазкур тантаналар воҳамизнинг ҳар бир ҳудудидаги маданият ва истироҳат боғлари ҳамда марказий майдонларида кенг кўламда ташкил этилди.