Bosh sahifa Mualliflardan Зараркунанда ўтларга нотўғри курашиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Зараркунанда ўтларга нотўғри курашиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

0

Девпечак – қишлоқ хўжалиги зараркунандаларидан бири. Унинг уруғлари 5-6 йилгача унувчанлигини сақлайди. Шунингдек, узилган пояси ҳам униш хусусиятига эга.

Ток ва дарахтларга чирмашган девпечаклар қўл билан юлиниб, идишга йиғилади ва ёқиб юборилади ёки чуқур қилиб кўмилади. Зарарланган дарахтларнинг тагидаги тупроқ эса кузда 5-6 сантиметр қалинликда олиниб, чуқурга кўмилади.

Ушбу бегона ўтга қарши курашмаслик, курашнинг санитария қоидаларини бузиш, яъни молга бериш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлишини унутмаслик лозим.

Шундай қоидабузарлик учун июнь ойида Навбаҳор туманида судга тақдим этиш учун 4 та ҳолат юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 3 та тморқа ер эгасига ва 1 та мансабдор шахс эндиликда ноқонуний хатти-ҳаракати учун жавоб беради.

Бегона ўтларга қарши курашиш бўйича туман ташкилотларига тақдимлномалар киритилди. Эндиликда белгиланган вазифаларни бажармаган мансабдорларга нисбатан ҳам таъсир чоралари кўрилади.

О.ОБЛОҚУЛОВ, Навоий вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси инспектори.