Bosh sahifa Jamiyat Жаҳон таълимига бир назар

Жаҳон таълимига бир назар

0

Халқ  таълими  ҳар  қандай  жамиятнинг  муҳим  тармоғи  ҳисобланади. Ҳозирги кунга келиб мамлакатимизда ёшларнинг замонавий  таълим  методларидан  фойдаланган  ҳолда  билим  олишларига  ҳукуматимиз жиддий  эътибор  қаратмоқда. Дунё  мамлакатларида ҳам  мазкур  соҳада  янгича  ва турфа  дарс  бериш  усулларинини   учратиш  мумкин.  Қуйида  шулар  хусусида  мисоллар  келтирдик.

*   Кунчиқар  юрт  Япония  ўзига  хос  таълим  бериш  усулларига  эга. Ўқувчилар  эрталаб  соат  8.30  дан  ўқув-дарсларини  бошлашади  ва  бу  кечга  қадар  давом  этади. Тўгараклар  ҳам  уларнинг  ихтиёрида. Сўнгра  улар  “дзюку”га – қўшимча  таълим  муассасаларига  жалб  этилади.         Хуллас,  япон  ўқувчилари  учун  бир  кун  аввал  мактаб,  кейин  тўгарак  ва  сўнгида  дзюку  билан  ниҳоясига  етади.  Уйга  вазифани  эса  улар  уйқудан  олдин  бажариб  қўйишлари  керак  бўлади.

*  Беш  ёшдан  мактаб  остонасига  қадам  қўядиган  британиялик  мактаб  ўқувчиларига  ўқиб  ўрганишлари  учун  қулай  шароитлар  яратилган.  Мисол  учун  мамлакатда  мактаб-ётоқхоналар  оммалашган  ва  ҳаттоки  ўқувчилар  бутун  ўқув  йили  давомида  шу  ерда  яшашлари  мумкин.  Таътилда  улар  ўз  уйларига  йўл  олишади.

*   Франция  мактабларида  ҳафталик  дарслар  24  соатдан  ошмаслиги  шарт.  Ўқувчилар  оддий  танаффусдан  ташқари  1.5 – 2  соатлик  катта  танаффусда  ҳам  дам  олишлари  мумкин.  Ўрта  мактаб  битирувчилари   учун  турли  имтиёзлар  яратилган  бўлиб,  имтиҳонлар  натижасига  кўра  10  балл  тўплаган  ўқувчи  олий  таълим  муассасасига  қабул  қилинади.   *      Қўшма  шитатларда  ноанъанавий  талим  бошқарувини  кўриш  мумкин.  Негаки,  умумиллий  стандартларга  асосланмаган,  яъни  ҳар  бир  штат  ўзининг  мустақил  таълим  тизимини  ташкил  этадиган  давлатни  дунёнинг  бошқа  бурчидан  топиш  мушкул.

*      Бошланғич  таълим  тизимининг  сифати   бўйича  дунёда  энг  юқори  ўринларда  турувчи  Жанубий  Кореяда  болаларга  боғчадан  бошлаб  катта  ҳажмдаги  уйга  вазифалар  бериб  борилади. Бундан  ташқари,  инглиз тилини  ўрганишда  бу  босқичда  катта  эътибор  қаратилади.

*      Германия  мактабларида  ўқитиш  услуби  ўзгача.  Мактабгача  таълимда  ёшлар  ўз  қобилиятларини  намоён  қилишга,  фикрларини  ифодалашга  ўргатилади.  Шу  сабабдан  ҳам  немис  халқи  бежизга  бу  ўқув  юртларини   “тафаккур  устахонаси”  деб  аташмайди.

Бекзод ЖЎРАМУРОДОВ тайёрлади.