Bosh sahifa Jamiyat ЖАБРЛАНГАНЛАРГА ЁРДАМ УЧУН

ЖАБРЛАНГАНЛАРГА ЁРДАМ УЧУН

0

Шу йилнинг 3 май куни эрталаб тўғоннинг бузилишидан жабрланганларга ёрдам бериш учун Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси томонидан зарурий маҳсулотлар, жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари юк машиналарида Жиззах вилоятига етказиб берилди.

Бу ишда ўнлаб волонтёрлар иштирок этишди, ташкилот ҳамкорларидан кўнгилли хайриялар жалб қилинди. Биринчи босқичда тўпланган барча нарсалар Миллий палата раиси Ровшан Изамов бошчилигида палата ходимлари томонидан Жиззахдаги асосий омборга етказилди ва бу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

Энди асосийси Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилишидан азият чекканларни қўллаб-қувватлашдир. Сув омбори яқинидаги қишлоқлардан Эвакуация қилинган аҳоли Сирдарё ва Жиззах вилоятларида жойлаштирилган бўлиб, етказилаётган юкларни тақсимлаш мувофиқлаштирилмоқда.

Фавқулодда вазиятдан сўнг дарҳол Сардоба туманидаги жароҳатланганларга бошқалар билан биргаликда Миллий Палатанинг Сирдарё ҳудудий бўлинмаси ҳам тиббий ёрдам кўрсатди. Вилоят Қизил Ярим Ой Жамияти билан ҳамкорликда, Миллий палата мутахассислари, Мирзобод вилояти аҳолисини тиббий хизмат билан таъминлашга масъул бўлдилар.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасининг матбуот хизмати