Bosh sahifa Jamiyat Жазо муддатини ўтаётган хатирчилик аёл устидан яна бир жиноят иши очилди

Жазо муддатини ўтаётган хатирчилик аёл устидан яна бир жиноят иши очилди

0

Асли хатирчилик Л.Б. 3 нафар фарзанднинг онаси. У жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг 2019 йил 11 январь кунидаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли, деб топилиб, 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва  бугунги кунда Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтамоқда.

Ўтган йилнинг 3 июль кунидан 9 июль  кунига қадар бўлган вақт оралиғида фуқаро Л.Б. жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2018 йил 13 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 60-моддаси тартибида унга 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланади. Жазо муддатини ўтаётган бўлишига қарамасдан, хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг анча миқдордаги мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Кармана туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга ўзини шахсига оид маълумотларини ўзгартириб, “Ҳалимова Дилобар” деб таништириб, 25 миллион сўм миқдоридаги тилла тақинчоқларини сотиб беришини ваъда қилиб, қимматбаҳо буюмларни олиб кетади ҳамда пулларни бермасдан ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатлари такроран давом эттириб, 2018 йил 14 ноябрь кунидан 21 ноябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, яна бир карманалик фуқаронинг ишончига кириб, уни алдаб, 6 миллион сўмдан ортиқ турли хилдаги кийим-кечакларини олиб кетади ҳамда 1,8 миллоин сўм пулларни қайтариб, қолганини қайтармайди.

Шунингдек, у ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2018 йил сентябрь ойининг бошларидан 7 ноябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида ўзганинг анча миқдордаги мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Кармана тумани “Уйрот” маҳалласида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга ўзини “Ҳалимова Дилобар” деб таништириб, алдаб, 22 миллион сўмдан ортиқ “Faberlic” компаниясига тегишли парфумерия маҳсулотларини сотиб беришни айтиб, олиб кетади ва кейинчалик 3,8 миллион сўм пулларни қайтариб, қолганини бермайди.

Мазкур ҳолаталар юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан гумонланувчи Б.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан 22.04.2019 йилда жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Бобур ҲАМДАМОВ, Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси, капитан.