Bosh sahifa Jamiyat Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг 2019 йил давомидаги фаолиятига бир назар

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг 2019 йил давомидаги фаолиятига бир назар

0

Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан 2019 йил давомида муайян ишлар амалга оширилган.

Хусусан, 2019 йил давомида (2018 йилнинг шу даври давомида амалга оширилган ишлар билан таққосланган ҳолда, бундан кейин ушбу давр кўрсаткичлари рақами қавс ичида акс эттирилади).

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан  2019 йил биринчи ярми давомида жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан 137 (153) нафар (-16) шахсга нисбатан 97 (128) та (-31) жиноят ишлари кўрилган бўлиб 61 нафар шахс муқаддам жиноят содир қилган шахслар ҳисобланади.

Қайд этилган даврда туманда судланганлар сони 137 нафар шахсни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврида 153 нафар шахсни ташкил этиб, судланганлар сони 106 нафар шахсга ёки 32,6 фоизга камайган.

Ҳисобот даврида судланганларнинг 7 (13) нафари ёки
5,1 (8,4) фоизига жарима, 5 (1) нафари ёки 3,6 (0,65) фоизига мажбурий жамоат ишлари, 28 (36) нафари ёки 20,43 (23,5) фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 35 (30) нафари ёки 36,2 (22,9) фоизига озодликни чеклаш,
31 (32) нафари ёки 22,6 (20,26) фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган бўлса,  (1) нафари ёки (0,65) фоизи шартли ҳукм қилинган.

Мазкур даврда жиноятчилик нисбатан камайган бўлсада, айрим турдаги жиноятларнинг сони ошганлигини кўринади.

Мисол учун:

-ўзлаштириш ёки растрата йўли биланталон-торож қилиш жинояти 33,33 фоизга ортган.

-Кармана туман Шибзон МФЙда 6 та 66,6 фоизга,  Ёшлик МФЙда 1 та 100 фоизга, Дўрман МФЙда 2 та 100 фоизга, Х.Хисрав МФЙда 1 та 100 фоизга, Талқоқ МФЙда 3 та 75 фоизга, Катта Мачит МФЙда 2 та 66,6 фоизга, гиёҳвандлик жиноятлари, 

— фирибгарлик жиноятлари Кармана туман Қахрамон МФЙда 1 та  100 фоизга, Уйрот МФЙда 2 та 100 фоизга,Деҳқон МФЙда 4 та 100 фоизга,Зиёкор МФЙда 6 та 85,7 фоизга, Арғун МФЙда 4 та 80 фоизга ошган.

— ўғирлик жинояти Кармана туман Гулобод МФЙда 2 та 100 фоизга, Варқ МФЙда 1 та 100 фоизга, Малик МФЙда 2 та 100 фоизга, Кумушкон МФЙда 1 та 50 фоизга ошган ҳамда Кармана туман Талқоқ ва Катта Мачит МФЙларида одам савдосига оид жиноятлар 1 тадан 100 фоизга ошган.

Талончилик жинояти ҳам ўтган даврга нисбатан 100 фоизга ошганлиги ачинарли ҳолдир.

Туман бўйича юқоридаги жиноятларнинг кўпайганлиги, асосан ишсизлик, ичкиликбозлик, оилавий келишмовчиликлар, шунингдек ички ишлар идоралари ходимлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамкорлигида жойларда аҳоли билан, шу жумладан, муқаддам судланганлар ўртасида якка тартибдаги профилактик суҳбатлар етарли даражада олиб борилмаётганлиги натижасида содир этилаётганлигидан далолат берувчи омил ҳисобланади.

Ушбу даврда 14 нафар аёлларга нисбатан 14 та жиноят иши кўрилган бўлиб, 12 нафар аёлга нисбатан 12 та жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилган бўлса, 2 нафар аёлга нисбатан 2 та жиноят иши тугатилган.
    Ҳисобот даврида хотин-қизлар жиноятчилиги туман суди кесимидаги таҳлили қуйидагича:

Кармана туман суди томонидан 14 (18) нафар аёлларга нисбатан 14 (16) та; жиноят ишлари кўриб тамомланган.

Шунингдек, қайд этилган даврда судланган аёлларнинг 8 нафари ёки 57,15 фоизи ишсизларни, 6 нафари ёки 42,85 фоизи корхона, муассаса ва ташкилотларда ишловчи ходимларни ташкил этган бўлиб, шундан  1 нафари ёки 12,5 фоизи соғлиқни сақлаш тизими ходимларини ҳамда 1 нафари ёки 12,5 фоизи коллеж ўқувчиси ташкил этганлиги, албатта ачинарлидир.

Бундан ташқари, 43 нафар ёшларга нисбатан 34 та жиноят иши туман суди томонидан мазмунан кўриб ҳал этилган бўлиб, шундан 1 нафарини вояга етмаганлар ташкил этган.

10 нафар ёшларга нисбатан 10 та жиноят иши тугатилган.

Вояга етмаганларнинг 1 нафари ўғирлик жиноятини содир этган.

Ёшлар жиноятчилиги туман суди кесимида таҳлил қилинганда:

Кармана туман суди томонидан 43 нафар ёшларга нисбатан 34 та жиноят ишлари кўриб тамомланган.

Жиноят содир этган ёшларнинг машғулоти таҳлил қилинганда, ушбу даврда судланган ёшларнинг 29 нафари ёки 70 фоизи ишсизларни,
7 нафари ёки 20 фоизи корхона, муассаса ва ташкилотларда ишловчи ходимларни ташкил этган бўлиб, шундан 3 нафари ёки 3,3 фоизи тадбиркорлик субъекти, 2 нафари ёки 6,66  фоизи мактаб ва коллеж ўқувчиси ҳамда судланганларнинг 14 нафарини муқаддам жиноят содир этган ёшлар ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи муаммолар ва келгусидаги вазифаларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилишда суд ишларини 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда сайёр суд мажлисларда кўриш белгиланган бўлиб, Кармана туман суди томонидан жорий 2019 йил давомида 60 та жиноят ишлари ёки жами 70 та кўрилган ишларнинг 61,86 фоизи сайёр судларда кўриб тамомланган.

2019 йил давомида барча туман суди томонидан жойларда оммавий ахборот воситалари орқали 58 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган бўлиб, шундан, телевидение орқали 10 маротаба,  радиода 5 маротаба, газета ва журналларда 14 маротаба, 29 маротаба Веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида тарғибот ишлари амалга оширилган.

Жамиятда суд органларининг нуфузини ошириш, судьяларнинг чинакам мустақиллигини ва фақат қонунга асосланиб иш юритишини таъминлашда мамлакатимиз Конституцияси ва шу асосда қабул қилинаётган қонунлар муҳим аҳамият касб этади. Зеро, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришдаги муҳим шартлардан биридир.

Президентимиз томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга ошираётган изчил ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида барча идоралар ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва бурч ҳамоҳанг эканлигини чуқур англаган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Тадбиркорлар куни”, ҳар шанба куни эса “Очиқ эшиклар” куни деб эълон қилинганлигидан келиб чиқиб барча муассаса ва ташкилотлар билан ҳамкорликни янада оширсак кўзлаган мақсадга эришамиз деб ҳисоблайман.

А.САЙДУЛЛАЕВЖиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси в.б