Bosh sahifa Yangiliklar Журналистларга НКМКда амалга оширилаётган инвестиция дастурлари ижроси юзасидан маълумот берилди

Журналистларга НКМКда амалга оширилаётган инвестиция дастурлари ижроси юзасидан маълумот берилди

0

Навоий кон-металлургия комбинати томонидан  “Комбинатда амалга оширилатёган инвестицион лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройининг НКМК тарихи музейида ўтказилган анжуманда вилоятдаги ОАВ вакиллари ҳамда република телевидение ва газеталарининг вилоят мухбирлари иштирок этди.

Унда дастлаб, комбинат бош директорининг инвестиция ва истиқболли ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Ғайрат Сулейманов мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “НКМКни 2017-2026 йилларда ривожлантириш Дастури” ижроси юзасидан ахборот берди. Хусусан, унга кўра комбинат маблағлари ҳисобидан жами 3 миллиард АҚШ доллари қийматидаги 27 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Умумий масалалар бўйича бош директор ўринбосари Назирбек Раҳманов дастур юзасидан юқоридаги фикрларни давом этиб, унинг аҳамияти, натижада 30 мингта янги иш ўрни яратилишини айтиб ўтди.

— Асосий мақсад комбинатни халқаро даражага олиб чиқиш, – деди ўз сўзида Н.Раҳманов.  – Инвестиция дастурларига сарфланаётган маблағлар 10 баробар фойда келтириши кутилмоқда. Бунда ишлаб чиқариш билан бирга ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

555 1259

Журналистлар мутасаддиларга комбинатнинг акциядорлик жамиятига айлантирилаётгани ва мазкур жараённинг 10 йиллик дастур ижросига таъсири ҳамда комбинат тасарруфидаги сиҳатгоҳларда журналистлар учун бепул дам олиш юзасидан квота ажратиш масалалари юзасидан мурожаат қилишди. Мазкур саволларга инвестиция дастурлари тўлиқ амалга оширилиши ҳамда иккинчи масала юзасидан Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси томонидан комбинат бош директорига расмий мурожаат қилиниши мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.

Анжуман якунида май ойида инвестиция дастурлари амалга оширилаётган ҳудудларда медиа-тур ташкил этилиши маълум қилинди.