Bosh sahifa Yangiliklar Зулфия номидаги Давлат мукофоти: навоийлик 100 нафар даъвогарлар орасидан муносиблар аниқланди

Зулфия номидаги Давлат мукофоти: навоийлик 100 нафар даъвогарлар орасидан муносиблар аниқланди

0

Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун бўлиб ўтган тан­ловнинг Навоий вилоят бос­қичида адабиёт, фан, таълим, санъат ва маданият йўналиш­ла­рида 100 на­фардан ортиқ ном­зод иштирок этиб, улар орасидан энг муносиблар саралаб олинди.

Маълумки,  1999 йилда таъсис этилган ушбу давлат мукофоти Қорақал­поғистон Республикаси, ви­лоят­лар ва Тошкент шаҳри­нинг 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган иқтидорли бир нафар вакилала­рига берилаётган эди. Давлати­миз раҳбарининг жорий йил 2 февралдаги «Хотин-қизлар­ни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни туб­дан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан, мукофот эндиликда алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга ҳар йили Қорақал­поғистон Республикаси, ви­лоят­лар ва Тошкент шаҳридан икки нафардан талабгорга тақдим этилмоқда.

Янги тартибга мувофиқ, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассаса­ларининг мазкур давлат муко­фоти лауреати бўлган ўқувчи­лари бакалавриат, магистра­турага тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш си­новларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.