Bosh sahifa Yangiliklar Давлат хизматлари агентлиги журналистлар билан фаол ҳамкорлик олиб бормоқда

Давлат хизматлари агентлиги журналистлар билан фаол ҳамкорлик олиб бормоқда

0

Аслида ОАВлари учун уюштириладиган престурлар, матбуот анжуманлари манфаатли ҳамкорлик учун ташкил этилади. Журналистлар учун «чиғириқдан ўтказиш»га янги мавзу, ҳамкорга эса фаолияти тарғиботига керак бўладиган муҳим тадбир. Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармасида бу борада янгича ёндашув йўлга қўйилган. Прессконференция, брифинг, пресстур ва масофадан туриб онлайн шаклидаги мулоқотлар тизимдаги шаффофлик ва холис хизматни жамоатчиликка етказиш мақсадини кўзлайди.
Вилоятда тизимнинг саккизинчи давлат хизматлари маркази Томди туманида халқ фойдаланишига топширилди. Мазкур бинонинг тадимот маросимида жамоатчилик билан бирга ОАВ лари блогерлар ва журналистлар иштирок этдилар. Соҳанинг матбуот хизмати берган маълумотига кўра, ҳеч бир бинонинг архитектураси ва кўриниши, дизайни бир-бирига ўхшамайди. Тўғри, барчасида ресепшен, кутиш зали, қабул ойналари, тўлов учун касса, кафетерий, тиббиёт хонаси, болалар майдончаси мавжуд. Аммо, 8 тасининг ҳам интерьери шу бинога кирадиган одамларда илиқ таассурот уйғотиши рост. Барчаси фуқароларнинг қулай ва шинам бинода давлат хизматидан фойдаланиши учун яратилганлиги хусусида маълумот берилди.photo_2021-04-14_17-01-59 (2) photo_2021-04-14_17-04-55
15 минг аҳолиси мавжуд Томди туманида ҳам 2020 йилда 5 мингдан ортиқ давлат хизмати кўрсатилгани, жорий йилда эса мингга яқин фуқаро марказ имкониятларидан фойдалангани, ўз ўрнида бу хизматларни олишда аввалги бино аҳоли учун тор ва ноқулайлиги ҳам пресстурда таъкидланди. Бир вақтнинг ўзида 10та қабул ойнаси мавжуд шинам ва замонавий бинода халққа хизмат кўрсатишнинг тизим ходимлари учун ҳам қулайлиги айтилди. «Нурли жол» газетаси вилоят мухбири Гулдана Наримбетова марказдаги эсктерриториал тамойил ва дипломлар нострификацияси бўйича кўрсатиладиган хизмат тури ҳатто бошқа мамлакат халқлари учун фойдали эканлигини таъкидлади. Шунингдек, ОАВ вакиллари марказ биносининг иккинчи қаватидаги туман адлия ва ФҲДЁ бўлими, нотариус, халқ ва бош вазир қабулхоналари офислари билан танишдилар.