Bosh sahifa Mualliflardan КОМСТОК ҚУРТИ ЗАРАРКУНАНДАСИГА ҚАРШИ КУРАШИЛМОҚДА

КОМСТОК ҚУРТИ ЗАРАРКУНАНДАСИГА ҚАРШИ КУРАШИЛМОҚДА

0

Жорий йилнинг 27 май куни Навоий вилояти Ўсимликлар карантин давлат инспектори томонидан фитасанитар назорат тадбирларини олиб бориш чоғида Навоий шахридаги “А.Навоий” номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида мавжуд тут тарахтлари танасида ноодатий зараркунанда борлиги аниқланиб, ундан белгиланган тартибда намуналар олиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантин давлат инспекцияси Марказий карантини лабораториясига юборилди.

Марказий карантини лабораториясининг №1285 сонли экспекртиза баённомаси хулосасига кўра намуналарда Ўсимликлар дунёсининг 300 турини сарарловчи “Pseudococuss comstocki кuw” комсток қурти зараркунандаси эканлиги тасдиқланди.

Ушбу лаборатория хулосаси ҳамда Республиткамиздаги Ўсимликлар карантини соҳасидаги қонун талабларидан келиб чиқиб, Навоий шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан Навоий шаҳар ҳокими номига белгиланган тартибда тақдимнома киритилди. 2021 йил 15 июндаги Навоий шаҳар хокимининг 5-5-79-Q 21-сонли қарори билан Навоий шаҳар 8 кичик туман худудида жойлашган “Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи” ҳудуди вақтинчалик муддатга Ўсимликлар карантини оситида деб эълон қилинди. Ушбу ҳудудда карантин обектлари йўқ қилингунга қадар Ўсимликлар карантинига доир чора-тадбирлар амалга оширилади.

О.ОБЛОҚУЛОВ, М.УАЙДУЛЛАЕВ, инспекторлар