Bosh sahifa Mualliflardan Ўсимликларнинг бактериал рак касаллиги нима?

Ўсимликларнинг бактериал рак касаллиги нима?

0

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигидаги ислохотлар жадал ривожланмоқда. Айниқса озиқ овқат хавфсизлиги шунингдек мева сабзавотларнинг турли хил карантиндаги ва бошқа хавфли касаллик ҳамда зараркунандалар билан зарарланишининг олдини олиш, уларга кимёвий, агротехник ва биологик қарши кураш тадбирларини бажариш бўйича бир қанча самарали чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шундай касалликлардан бири (бактериал рак касаллигидир), касаллик мевали дарахтларда бутун дунёда, жумладан Ўзбекистонда кенг тарқалган. Олма ва нокнинг асосан илдиз бўғзида (асосан пайванд қилинган жойларида), камроқ даражада илдизида ва баъзан поянинг пастки қисимларида ўлчами бир неча мм дан 15 см гача етадиган, юмшоқ ёки қаттиқ (ёғочсимон)галлар (шишлар) пайдо бўлади. Баъзи олма навларида ён томирлар йўғонлашиши кузатилади. Илдиз сестемаси яахши ривожланмайди, шишлар ёнидаги поя тўқимаси қораяди. Касалликни аниқлашда шунга эътибор бериш керак. Кичик шишларни нематодаларнинг галлари билан алмаштириш мумкин. Касаллик қўзғатувчи бактерия тупроқда қишлайди ва бахорда хўжайин ўсимлик илдизига кириб, зарарлайди. Бактерия ўсимликларга ёмғир томчилари, суғориш суви, ерга ишлов бериш учун қўлланиладиган асбоб ускуна, хашаротлар ва пайванд учун ишлатиладиган материаллар билан тарқалади ва тўқималарга фақат механик жарохатлар орқали киради. Зарарланган ўсимликларда +20С ҳароратда 2-4 ҳафта ўтгач янги, кичик шишлар ҳосил бўлади, +15 С да шишлар пайдо бўлиши кўпроқ вақт олади ёки инфексия кейинги бир-икки йилгача яширини ҳолатда қолади.

Ж. Кенжаев, С. Насвалиев,  Навоий вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ходимлари.